Добавить новость
Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023
Ноябрь 2023
Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025
Декабрь 2025
Январь 2026
Февраль 2026
Март 2026 Апрель 2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Поиск города

Ничего не найдено

“Жиҳодчилиги учун” қамалиб, Суяк сили касалхонасида сақланаётган ногирон ўз уйида ўлишга изн сўраяпти

0 53
Нукус шаҳридаги Суяк сили касалликлари  шифохонасида оғир аҳволда сақланаётган маҳкум - 57 яшар Озат Масабуров ҳаётининг сўнгги кунларини оиласи бағрида ўтказишга изн берилишини сўрамоқда.


II гуруҳ ногирони, қўлтиқтаёқда юрадиган Озат Масабуров “Жиҳодчилар” диний экстремистик ташкилотини тузиш ва унга раҳбарлик қилишда айбланиб, 5 йилу 3 ойга озодликдан маҳрум қилинган. У айбловни тан олмаган.


Унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган фаоллар эса давлат ва ҳуқуқ-тартибот идораларига жўнатган шикоят аризаларига қонуний жавоб берилмаганини айтмоқда.


Тўшакка михланган маҳкум


Хоразм вилоят, Урганч туманилик 57 яшар маҳкум – Озат Масабуров 2018 йилнинг октябридан буён Нукус шарҳидаги сил касалликлари шифохонасида қолмоқда.


Унинг Озодлик билан суҳбатда айтишича, манзил колониясида жазони ўтаётган бир пайтда аҳволи оғирлашган ва Нукусдаги шифохонага келтирилган.


- 1985 йилда сил касалликлари бўйича Москва илмий тадқиқот институтида операция бўлганимдан кейин, бир амаллаб юрган эдим. Вақтида даволанмаслик оқибати, мана шу қама-қамалар оқибатида ​яна қайталадида касаллигим, - деди Масабуров.


Унинг айтишича, муассаса шифокорлари унга қатъий ётоқ режимини белгилаган.


- Исталган минутда бел суягинг синиб кетиб, иккига бўлиниб қолишинг мумкин, дейишдида. Шунга ҳозир ётоқдаман. Шифохонада менга яхши қарашаяпти, раҳмат... Лекин даволанишга кучим етадими-йўқми - бунга бир нарса дейиш қийин. Лекин, уйга бориб, уйдагиларни кўриб қолсам, ҳам яхши эди. Мана шундай аҳволдаман ҳозир, – дейди Масабуров.


Шифокор тавсияси


Нукус марказий шифохонасининг Масабуровни даволаётган врачлардан бирининг тасдиқлашича, маҳкумнинг аҳволи ҳақиқатан оғир ва унинг даволаниши узоқ кечадиган мураккаб жараёндир.


Унга кўкрак ва бел қисмидаги умуртқа суяги сили ташхиси қўйилган. 


Исмини ошкор этмаётганимиз шифокорнинг микрофонсиз суҳбатда айтишича, одатда, суяк силининг сурункали тарздаги оғир кўриниши билан оғриган беморларга оилавий муҳит яхши таъсир кўрсатади.


“Масабуровга қандай жазо берилган ва унга бунинг учун рухсат борми-йўқми – мен билмайман. Лекин, айни пайтда у жуда тушкун аҳволда ва баъзан дориларни ичишдан ҳам бош тортаяпти. Бу ҳолатда, беморга оилавий муҳитда бўлиш – албатта, жуда фойдали бўларди”, - дейди шифокор.


Айбловни тан олмаган маҳкум


Аслида II гуруҳ ногирони бўлган ва қўлтиқтаёқда юрадиган Озат Масабуров “Жиҳодчилар” диний экстремистик ташкилотини тузиш ва унга раҳбарлик қилишда айбланиб, 2017 йилнинг 9 мартида 5 йилу 3 ойлик қамоққа ҳукм қилингани ҳақида Озодлик хабар қилган эди.


Масабуровдан ташқари яна 4 киши -  57 яшар Кўпалбой Жуманиёзов, 46 яшар Баҳодир Ўразбоев, 45 яшар Матёқуб Масабуров ва 44 яшар Ғайрат Рўзиметовлар айни жиноий иш доирасида судланган.


Айни ҳужжатда, Озат Масабуровнинг айбловларни тан олмагани, ҳатто намоз ҳам ўқимаслигини айтгани келтирилганди.


Масабуровнинг даъво қилишича, айни пайтда қилмаган жинояти учун берилган жазо боис, соғлиги оғир аҳволга келиб қолган ва унинг сўзлари билан айтганда "ҳаётининг сўнг кунларини" умидсиз бир ҳолда шифохонада кечиришга маҳкум қолмоқда.


Унинг суд ҳукми устидан киритган шикоят аризаси эса қондирилмаган.









Шунингдек, ​2017 йилнинг 9 мартида чиқарилган суд ҳукмида келтирилишича, умрбод ногирон бўлган Озат Масабуров муқаддам ҳам "меҳнат қилиш ҳуқуқини бузиш", "ҳақорат қилиш", "вояга етмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш" каби айбловлар билан бир неча бор судланган ва ҳар гал амнистия акти қўлланиб, озод қилинган.


Масабуров бу айбловларнинг ҳеч бирини тан олмагани, уларни асоссиз, деб билишини даъво қилмоқда.







Ҳуқуқ фаоллари хавотири


Ҳозир Францияда яшаётган асли ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси - "Ўтюраклар клуби" инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти президенти Мўътабар Тожибоева Озат Масабуров ва билан бирга судланган 4 кишига қўйилган айбловлар асоссиз, деган ишончда.


Озодлик билан суҳбатда фаолнинг айтишича, унинг ташкилоти жиҳодчиликда айбланган бу шахсларнинг айбсизлигини тасдиқловчи далилларни йиққан ва Ўзбекистондаги тегишли ташкилотларга йўллаган.


- Булардан - президент администрацияси, Хотин-қизлар қўмитаси раисаси Танзила Норбоева, Ички ишлар вазири, Олий суди раиси,  Соғлиқни сақлаш вазири каби ташкилотларга судланганларнинг яқини бўлган 7 оила ишончли вакили сифатида 2019 йил февралда езган талабномаларимизга ҳануз жавоб ололмадик. Шунинг учун, бу ташкилотлар устидан қонунда белгиланган тартибда даъво аризасини киритишга тайёрланаяпмиз, - дейди ҳуқуқ фаоли.


Мўътабар Тожибоеванинг таъкидлашича, айни пайтда бу маҳкумларнинг Хоразмдаги яқинларига нисбатан босимлар бошланган ва хусусан, Масабуровлар оиласига 2005 йилда балиқчилик учун берилган ер участкасини олиб қўйишга уринишмоқда.







Ногирон оила


Хоразм вилоятининг Урганч туманида яшовчи II гуруҳ ногирони бўлган Озат Масабуровнинг рафиқаси Каромат Каримова ҳам II гуруҳ ногиронидир.




Айтишича, Масабуров хотини ногирон бўлгани боис, яна бир аёлга шаърий никоҳ билан уйланган ва ҳар икки аёлдан 11 фарзанд кўрган.


Масабуров ўрта маълумотлидир ва фарзандлари билан бирга ярим гектар майдонда хўжалик юритиб, кун кўрган.


 

Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я