Добавить новость
Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023
Ноябрь 2023
Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025
Декабрь 2025
Январь 2026
Февраль 2026
Март 2026 Апрель 2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Поиск города

Ничего не найдено

Мирзиëев гапидан кейин юқори рутбали ИИВ ходимлари участка нозирига айланмоқда

0 100
Ўзбекистон президентининг жорий йил 10 январь куни берган  оғзаки тавсияси асосида Ички ишлар вазирлиги ходимларининг 86 фоизини қуйи бўғинга тушириш ишлари бошланди. 


Озодлик билан 6 март куни суҳбатлашган ва исми эфирда эълон қилинмаслигини сўраган ИИБ полковнигининг айтишича¸ у ҳозирда Тошкент туманларидан биридаги оддий инспектор лавозимига туширилган.  


Суҳбатдошга кўра¸ ИИБ инспектори ўз асосий иши қолиб¸ туман аҳолисидан  жарима ундириш¸ аҳоли сонини рўйхатга олиш ва махалла оқсоқоли топширган жамоат ишлари шуғулланмоқда ва  шу боис инспекторнинг жиноятни олдини олиш каби асосий ишига вақт қолмаяпти.


Унинг яна айтишича¸ вазирликдаги олий юридик маълумотли зобитларни участка нозири қилиб қўйиш тажрибаси тескари натижа берган.


Президент фармони бор


Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати  мулозимининг 6 март куни Озодликка айтишича¸ бу ишлар “президентининг селектордаги топшириғига асосан, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов топшириғи асосида амалга оширилган.


-Участка нозири олий юридик маълумотли бўлишини таъминлаш мақсадида тажрибали ходимлар жалб қилинди. Бу ПҚ–4075-сонли «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги прзеидент қарорига асосан амалга оширилди¸ деди ўзини ИИВ матбуот хизмати вакили деб таништирган мулозим.


"Акахони йўқлар пастга қулади"


Озодлик билан 6 март куни суҳбатлашган ва исми эфирда эълон қилинмаслигини сўраган милиция полковнигининг айтишича¸ ПҚ–4075-сонли қарор асосида “тепада акахони бўлмаган зобитлар вазирликдаги ишидан олиниб¸ оддий участка нозири вазифасига тайинлангани шахсий таркиб ўртасида салбий кайфият туғдирган:


- Мен вазирлик бошқармасида терговчи ўлароқ самарали ишлаб жиноят қидирув иши билан банд эдим. Ортимда ҳеч кимим бўлмагани боис айнан мени¸ яъни олий маълумотли юрист ва офицерни Тошкентдаги туманга участка нозири қилиб юборишди. Майли¸ бориб ўша туман криминал аҳволини ўзгартирай¸ жиноятчиликни камайтирай¸ десам мени ўз касбим билан боғлиқ бўлмаган ишлар билан кўмиб ташлашди¸ дейди оддий участка нозир бўлиб ишлаëтган милиция полковниги.


Суҳбатдош ўз гапи исботи сифатида 2018 йилнинг февраль ойи мобайнида профилактика катта инспектори зиммасига юклатилган “вазифалар рўйхатини” озодликка тақдим қилди.


Рўйхатда бир участка нозири февраль ойида жарима ундириш юзасидан 20та баëннома тузиши ва жарималарни ундириб бериши кўрсатилган.


Ҳужжатга кўра¸ профилактика инспекторлари қарз ундириш бўйича қилган ишларини кундалик иш дафтарига қайд қилиб қўйиши керак.


ИИВ полковнигининг айтишича¸ қарз ундириш суд ижрочиси ëки МИБ (Мажбурий ижро бюроси) вазифасига киради:


- Нега бошқа идора қилиши керак бўлган вазифани участка инспектори бажариши лозим. Бизнинг вазифамиз қарз ундириш эмас¸ балки жиноятчиликка қарши курашку¸ дейди суҳбатдош.


Оқсоқолга югурдак


Унинг яна айтишича¸ участка инспектори маҳалла оқсоқоли буйруғини бажарадиган хизматчига айланган:


-Ўн синф саводи бўлмаган маҳалла оқсоқолига олий юридик маълумотга эга профилактика катта нозири югурдак қилинган.  ИИБ ходими маҳалла оқсоқоли етаклаб юрадиган кучукдай бўлиб қолган. Ҳар ким ўз ишини қилиши керак¸ дейди суҳбатдош.


Суҳбатдош шу кунда банд бўлган ишларни санар экан¸ буларнинг бирортаси жиноят қидирув ëки профилактика билан боғлиқ эмаслигига эътибор қаратди:


- Ҳозир перепись население (аҳолини санаш) жараëни кетаяпти. Шунга жалб қилинганмиз. Низолашган эр -хотин¸ қайнона- келинни яраштириш¸ дарахт экиш¸ дарахт оқлаш билан бандмиз. Бундан ташқари¸ “Маҳалла” жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси мажлисига бориб ўтириб келамиз¸  дейди полковник рутбасидаги ИИОФМБ ҲПБ ТП катта нозири.


Куну-тун постда турган милиция чарчади


Озодликка ички ишлар тизимидаги жараëнларга оид ўз хавотирларини баëн қилган полковникка кўра¸ ИИБ ходимлари 8 соат ўрнига 18 соат ишлашга мажбур бўлмоқда:


- Қонунга кўра¸ Ўзбекистонда иш куни 8 соат. Шанба-бозор дам олиш керак. Аммо биз кунига 18 соатдан дам олишсиз ишлаяпмиз. Ойлик 400 долларга етар-етмас. Тузукроқ турмуш учун ойига 800 доллар кетади. Эрта-кеч ишлаб¸ яна 400 доллар қарз бўлиб қолаяпмиз. Яхшиям ойликка қараб қолган куним йўқ. Бир-ккита бизнес юритиб қўйганман¸ томиб турибди. Агар ойликка қараб қолганимда¸ қозонимда шўрва ҳам қайнамас эди¸ дейди ИИВ полковниги.


Машина берилмади


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг 2019 йил 10 январдаги кенгайтирилган йиғилиши баёнига мувофиқ, участка нозирларига автомашина берилиши керак  эди.  ИИВ полковнигининг айтишича¸ амалда бу автомашинани бозордан сотиб олган осонроқ бўлмоқда:


- Ҳеч қанақа автомобиль берилгани йўқ. Кредитга олишингиз мумкин дейишди . Уям имтиëзли кредит эмас. Эл қатори олинадиган кредит дейди¸ суҳбатдош.


"Лавозим эмас¸ вазифа муҳим"


Юқори лавозимдан туширилиб учатка нозирлигига юборилган зобит санаган муаммоларни Озодлик мухбири Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати мулозимига гапириб берди. ИИВ расмийси¸ бу иддаоларда жон борлигини тан олди:


- ИИБ ходимининг ўз касби билан алоқаси бўлмаган жамоат ишларига ортиқча жалб қилинмаслиги кераклигини ўзимиз ҳам уқтириб келамиз. Айни пайтда¸ олий маълумотли ходим профилактика инспектори бўлиб ишласа¸ нега уялиши керак. Биз офицерлармиз - ватан буюрган ҳар бир постда виждонан ишлашимиз керак. Вазифанинг катта-кичиклиги эмас¸ муҳим эканига эътибор қаратишимиз лозим¸ деди ИИВ мулозими.


Президент танқидининг доимий нишони


Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти фаоллари билан йиғинда ИИВ вазирлиги ходимларини ортиқча вазни ва самарасиз фаолияти  учун танқид қилган эди.


Бундан олдин  Шавкат Мирзиёев  жорий йил 10 январь куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 7-ички ишлар бўлимига бориб нозирларни танқид оситига олган эди. Айнан ўша куни Ўзбекистон президенти "ички ишлар ходимларининг 86 фоизини қуйи бўғинга тушириш бўйича" тавсия  берган эди.

Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я