Мы в Telegram
Добавить новость
< >

Поиск города

Ничего не найдено

Урушнинг иккинчи куни: Зеленский музокаралардан бош тортди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0 166

В Туле открылась выставка живописи и графики Михаила Куприянова

Более 30 улиц в Томске останутся без света 15 мая

Число госпитализированных из-за разрушения Каховской ГЭС снова увеличилось

В Геническом районе частично отключат газ

Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA Украинада урушнинг иккинчи кунида айрим ҳудудларда биринчи кундагига қараганда анча шиддатли тўқнашувлар рўй берди. Россия босқинининг биринчи босқичи кульминациясига чиқди: рус ҳарбийлари Киев кўчаларида пайдо бўла бошлади. «Медуза» жойлардаги гувоҳлар тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаётган видео ва фотолар орқали фронтдаги вазиятни таҳлил қилди. 24 февраль куни кечқурунги вазият қандай эди? Россия армияси вертолётлар орқали Киев яқинидаги Гостомель посёлкасида жойлашган «Антонов» аэродромига десант туширди (кейинроқ амалиётда 200 вертолёт иштирок этгани маълум қилинди). Десантчилар аэропортни эгаллаб, шу ерда ўрнашиб олишди. Бу десант Беларусь орқали шимолдан бостириб кирган рус қўшинларига алоқадор эмас. Украина қўмондонлиги Киевга таҳдид солаётган ушбу қисмни йўқ қилишни асосий вазифалардан бири сифатида белгилади. Аэропорт ҳудудида тун бўйи оғир жанглар олиб борилди. Қуруқлик орқали ушбу десант гуруҳига қўшилиши керак бўлган гуруҳ Чернобиль атом электростанцияси (у шу ҳаракат йўналишида жойлашган) етиб борди, АЭС Киевдан 110 километр, Гостомелдан 90 километр масофада жойлашган. Яна бир гуруҳ Курск областидан Чернигов орқали Киевга кириб келиш ҳаракатини бошлади. Украинага Белгород области орқали кирган рус қўшинлари Суми области марказига ҳужум қилди. Шаҳар учун тун бўйи жанглар давом этди, бу гуруҳ кейинроқ жанубга йўл олиб Харьковни қамал қилиши мумкин. Белгород области томондан кириб келган яна бир гуруҳ урушнинг илк соатларида Харьков атрофига етиб келган. Аммо яна бир неча соатдан кейин танклар қарши ҳужумидан кейин бу гуруҳ ортга чекинтирилган. Бу тўқнашувда россиялик ҳарбийлар катта йўқотишларга учраган, бир неча ҳарбий асирга тушган. Воронеж областидан чиққан рус ҳарбийлари Луганск областидаги Старобельск томон юрган. Бу ерда улар Донбассдаги республикаларга қарши жанг қилаётган украин ҳарбийларини қуршовга олишга ҳаракат қилишди. Қримдан қилинган ҳужум нисбатан муваффақиятли чиқди. Рус бўлинмаларидан бири Новая Каховка ва Херсонга етиб келди, бу гуруҳ Днепрни кўприклар орқали кесиб ўтди ва дарёнинг ғарбий соҳилида иккита плацдармда жойлашди. Россия танклари Херсонда пайдо бўлди ва шиддатли жанглар бошланди. Қримдан келган иккинчи гуруҳ (яриморол шимолидаги Перекопдан) шарқ томон ҳаракатланди — катта эҳтимол билан, Қрим ва Донбассдаги ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган республикалар ўртасида қуруқлик алоқасини таъминлаш учун. Бу ерда рус қўшинлари Геническ шаҳрини эгаллади ва Мелитополь томон юриш қилди. Донбассдаги «туташув чизиғи»да Украинанинг энг йирик армияси турибди ва позицион жанглар олиб бормоқда. Шу куни кечқурун Мариуполга ҳужум бошланган. 25 февраль кунги жанглар Тунни Чернобиль атрофида ўтказган рус қўшини Киев шимолидаги ҳудудга етиб борди. «Антонов» аэропортидаги рус десанти Украина ҳарбийларининг кетма-кет ҳужумларига қарамай Гостомель ва Буча посёлкаларидаги позицияларини тутиб туришди. Катта эҳтимол билан десантга Чернобилда жойлашган ҳарбийлар ёрдам бериб турган. Бу ҳудуддаги вазият ҳамон тушунарсиз бўлиб қолмоқда. РФ мудофаа вазирлиги объект тўлиқ назоратда эканини айтмоқда, украинлар жанглар давом этаётганини маълум қилган. Тонгда Россия армиясининг илғор отрядлари Киев шаҳридаги районлардан бири Оболонга киришди — шаҳар кўчаларида отишмалар бошланди. Шаҳар шимолида ҳам рус қўшинлари жойлашганди, жумладан Росгвардия бўлинмалари. Киевга шимоли-ғарбдан ва ғарбдан ҳам русларнинг яна икки гуруҳи яқинлашиб келган. Суми ҳудудида руслар йирик аҳоли пунктларини ўраб олишган, маҳаллий расмийлар маълумотига кўра, россияликлар артиллерия мактабини вайрон қилишган, Суми области марказини тарк этиб, Киев томон ҳаракатланишган. Шунингдек Конотоп шаҳри қуршаб олинган. Украина ҳукумати Чернигов районидаги жанглар ҳақида хабар берган, бу ерга Курск областидан бостириб кирган руслар ҳужум қилган. Харьков ва жанубда Луганск ҳамда Донецк областларига қадар бўлган ҳудудда артиллерия дуэллари давом этган. Украина ракета артиллерияси жойлашган Харьковда россияликларнинг «Смерч» баравар ўт очиш тизимлари яксон қилинган. Умуман олганда, Украинанинг шарқдаги қўшинлари ўз позицияларида мустаҳкам турмоқда. Украина ҳарбийлари «Точка-У» баллистик ракеталари билан Россия ҳудудига - Ростов областидаги Миллерово аэродромига ҳужум қилган, шунингдек Донецк бўйлаб душман позициялари ўққа тутилган. Украина жанубида, россиялик ҳарбийлар 24 февраль куни анча олдинга юриб бир неча шаҳарларни қўлга киритган йўналишда (Новая Каховка, Геничевск ва бошқалар) бугун Украинанинг захирадан қўшилган кучлари билан энг қақшатқич жанглар бўлиб ўтди. Россия армияси ҳам Қримдан қўшимча куч ташламоқда: йўлларда юзлаб ҳарбий техникалардан иборат колонналарни кўришган. 25 февраль куни кундузи Мелитополь маркази руслар қўлига ўтди. Катта эҳтимол билан, улар энди шимоли-шарқ йўналишида ҳаракатланишмоқда — Энергодар ва Запорожьега бориш учун. Бугун шунингдек Днепр орқали Херсонга ўтиладиган кўприк атрофида шиддатли жанглар бўлиб ўтди. Россия ҳарбийлари Украина авиацияси зарбаларидан кейин кўприк устидан назоратни йўқотган. Россия армиясининг ортдан келаётган захира кучлари Новая Каховка томон йўналтирилган. Маҳаллий ҳукумат Херсон областининг жанубий қисмида мудофаа ёриб ўтилгани ва руслар област марказига яқинлашганини хабар қилишган. Шунингдек, жанубдаги Одесса ва Николаева шаҳарларида отишмалар кетмоқда. Украина армияси дарёлар устидаги кўприкларни портлатиш орқали душман ҳужумини тўхтатишга ҳаракат қилмоқда. Жумладан, Россия назоратида қолаётган Чернобиль ҳудудидаги кўприк ҳам портлатилган, шу туфайли станцияга Славутичдан навбатчи смена кела олмаган ва кечаги смена ишлашда давом этмоқда. Шунингдек Десна устидан Вишгородга олиб ўтувчи (Черниговдан келишда) кўприк ҳам портлатилди. Киев мудофааси Киевда фуқароларга қурол тарқатилмоқда. GETTY IMAGES Жума кунги воқеаларнинг асосий сюжети Киевдаги бўлди. Аввалига Россия мудофаа вазирлиги Украина пойтахти ғарбдан қамал қилинганини маълум қилди. Вазирлик Россия ҳаво-десант кучлари Киев яқинидаги Гостомелдаги аэропортга туширилгани ва аввалроқ аэропортни эгаллаган десантчиларга қўшилганини маълум қилди. Шундан кўп ўтмай Киев шаҳри мэри Виталий Кличко Украина пойтахти мудофаа босқичига ўтганини эълон қилди ва шаҳар аҳолисидан уйларидан ёки бошпаналардан чиқмасликни сўради. «Ҳозир айрим районларда ўқ ва портлаш овозлари янграмоқда. Украиналик ҳарбийлар россиялик қўпорувчи гуруҳларни йўқ қилмоқда. Афсуски, айрим қўпорувчи гуруҳлар, пойтахтга киришга эришди ва душман пойтахтни ҳамда сиз билан бизни йўқ қилмоқчи. Украина армияси шаҳар атрофини қўриқламоқда. Вазият мураккаб. Аммо биз қуролли кучларимизга ишонамиз. Уларни қўллаб-қувватлаймиз ва ёрдам берамиз», деди у. Жума куни Россия мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар шаҳарга шимоли-шарқдан келиш йўли - Черниговни тўсиб қўйганини маълум қилганди, аммо бу маълумот тасдиқланмади. Россия ҳарбийлари аҳоли турар жойларини ўққа тутмаётганини айтаётган бўлса-да, БМТ маълумотларига кўра, Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар давомида тинч аҳоли вакилларидан камида 25 киши ҳалок бўлган, камида 127 киши артиллерия зарбалари ва ҳаво зарбалари оқибатида жабрланган. Кутилган музокаралар ўтказилмади Жума куни Россия президенти Владимир Путин Украина билан «юқори даража»да музокара ўтказишга тайёрлигини маълум қилди. Кремль Минскка делегация юборишга тайёрлиги, делегацияга Мудофаа вазирлиги, ТИВ ва президент маъмурияти вакиллари киришини айтди. Ундан олдинроқ ТИВ раҳбари Сергей Лавров фақат Украина қуролли кучлари қуролларини топширган тақдирда музокаралар ўтказилишини айтганди. Украина президенти Владимир Зеленский мурожаатларидан бирида Владимир Путинга ҳам юзланиб, «одамлар ҳалок бўлишини тўхтатиш учун музокаралар столига ўтириш» таклифини билдирганди. Украина президенти маъмурияти ҳам мамлакат ҳукумати бетарафлик мақоми ҳақида гаплашишдан қўрқмаслиги, аммо бунинг учун келишувлар бажарилиши таъминланиши кераклигини билдирганди. Аммо Владимир Зеленский кун охирига қадар Путиннинг музокаралар бўйича таклифига муносабат билдирмади. Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Украина учрашув жойи сифатида Минск танланганига рози бўлмаганини маълум қилиб, Варшавада музокара ўтказишни таклиф қилган, кейин эса «йўқолиб қолган». «Зеленский нейтрал мақомни муҳокама қилишга тайёрлиги бўйича баёнот берди. Шу таклифдан келиб чиқиб президент Путин музокаралар ташкиллаштиришга розилик берди ва биз бу ҳақда украинларни хабардор қилдик. Музокаралар Минскда ўтказилиши режалаштирилганди. Россия томонидан делегация шакллантирилди, бу маълумотларнинг барчаси Украина томонига етказилди. Кичик танаффусдан кейин украинлар Минскда учрашишга қарши эканликларини ва музокаралар Варшавада бўлишини исташларини айтишди, кейин алоқа йўқолди», деди Кремль расмийси. У Киев музокаралар учун танаффус олган вақтда аҳоли яшаш кварталларида, жумладан Киевда баравар ўт очиш тизимлари жойлаштирилганига урғу қаратди. Кўп ўтмай Россия ТИВ музокаралар эҳтимоли бўлганига қарамай, россияликларнинг ҳарбий амалиёти ҳамон долзарб эканини маълум қилди. Владимир Путин эса украин ҳарбийларига мурожаат қилди: «Неонацистлар ва бендеровчилар сизларнинг болаларингиз, рафиқаларингиз ва қариялардан жонли қалқон сифатида фойдаланишига йўл қўйманг. Ҳокимиятни ўз қўлингизга олинг! Афтидан, Киевда ўтириб олиб, Украина халқини гаровга олган бу наркоман ва неонацистлар тўдасидан кўра, сизлар билан келишиш осонроққа ўхшайди». Владимир Зеленский эса Киевда ўз маъмурияти вакиллари - бош вазир Денис Шмигаль, президент офиси раҳбари Андрей Ермак, президент офиси маслаҳатчиси Михаил Подоляк қуршовида туриб видеомурожаат қилди ҳамда ҳеч қаерга кетмагани, шаҳар мудофаасида турганини айтди. Кўп ўтмай у АҚШ президенти Жо Байден билан суҳбатлашганини маълум қилди. Президентлар Россияга нисбатан санкцияларни кучайтириш, конкрет мудофаа ёрдами ва урушга қарши коалиция масаласини муҳокама қилган.

Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Владимир Зеленский в Украине


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я