Мы в Telegram
Добавить новость
< >
Август 2014 Сентябрь 2014
Октябрь 2014
Ноябрь 2014
Декабрь 2014 Январь 2015 Февраль 2015 Март 2015 Апрель 2015
Май 2015
Июнь 2015
Июль 2015
Август 2015
Сентябрь 2015
Октябрь 2015
Ноябрь 2015
Декабрь 2015
Январь 2016
Февраль 2016
Март 2016
Апрель 2016
Май 2016
Июнь 2016
Июль 2016
Август 2016
Сентябрь 2016
Октябрь 2016
Ноябрь 2016
Декабрь 2016 Январь 2017 Февраль 2017 Март 2017
Апрель 2017
Май 2017
Июнь 2017
Июль 2017
Август 2017
Сентябрь 2017
Октябрь 2017
Ноябрь 2017
Декабрь 2017
Январь 2018
Февраль 2018
Март 2018
Апрель 2018
Май 2018
Июнь 2018
Июль 2018
Август 2018
Сентябрь 2018
Октябрь 2018
Ноябрь 2018
Декабрь 2018
Январь 2019
Февраль 2019
Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023
Июль 2023
Август 2023
Сентябрь 2023
Октябрь 2023
Ноябрь 2023
Декабрь 2023
Январь 2024
Февраль 2024
Март 2024
Апрель 2024
Май 2024
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Поиск города

Ничего не найдено

Маҳкама MH17 учоғи уриб туширилишига оид далилларни кўра бошлади

0 112
Маҳкама MH17 учоғи уриб туширилишига оид далилларни кўра бошлади

Этот царский генерал был похоронен рядом со Сталиным

Институт СТЭИ при поддержке Комитета общественных связей и молодежной политики города Москвы реализует проект "Вода Москвы"

Этот царский генерал был похоронен рядом со Сталиным

Завтра, 7 июня, на Военведе отключат воду на весь рабочий день

7 июнь куни 2014 йил Украина шарқида йўловчи учоқ уриб туширилишига алоқадорликда айбланаётган тўрт шахс – уч россиялик ва бир украиналик иши бўйича айбловчилар тўплаган далилларни судьялар кўриб чиқа бошлади. Тўртала гумонланувчи – Россия фуқаролари Сергей Дубинский, Олег Пўлатов ва Игорь Гиркин ҳамда Украина фуқароси Леонид Харченко фожиадаги роли учун Гаага суди томонидан сиртдан суд қилинмоқда. Судда гумонланувчиларнинг фақат биттаси – Пўлатовни адвокатлар ҳимоя қилмоқда. 2014 йилнинг 17 июлида Амстердамдан Куала-Лумпурга учиб кетаётган MH17 рейси Украина шарқида Москва дастаклаётган айирмачилар назорати остида бўлган ҳудуддан «ер-ҳаво» таснифидаги «Бук» ракетаси билан уриб туширилган. Фожиада 298 нафар одам нобуд бўлган. Суд жараёни расман 2020 йил мартида бошланган, аммо суд яқин вақтгача ҳалокат далиллари билан боғлиқ илтимосномаларни кўриб чиқиш билан банд бўлди. Айбловчилар далилларни тақдим этишни 10 июнь куни якунлади. Улар 17–18 июнь кунлари бўлиб ўтадиган навбатдаги тингловларда якуний хулосаларини тақдим этадилар. COVID-19 пандемияси сабабли тингловлар жамоатчилик учун ёпиқ бўлса-да, Москвада жойлашган «Можаро разведкаси гуруҳи» суриштирувчиси Кирилл Михайлов суднинг жонли эфирини кузатиб, Twitterда суд жараёнига муносабат билдириб келмоқда. «Можаро разведкаси гуруҳи» Bellingcat очиқ манбали тадқиқот гуруҳи билан ҳамкорликда MH17 рейси фожиаси бўйича суриштирув ўтказган. Михайлов Озодлик радиоси рус хизмати мухбири Марк Крутов билан суд жараёни ва шу пайтгача тақдим этилган далиллар ҳақида суҳбатлашди. Кирилл Михайлов: Дастлабки тингловларга, биринчи навбатда, Олег Пўлатов ҳимоясининг бир неча илтимосномаси ўзгартириш киритди. Пўлатовни Голландия адвокат фирмаси ҳимоя қилмоқда. Улар озгина бўлса-да шубҳали бўлиб туюлган ҳар бир иш материали бўйича қўшимча тергов ўтказилишини сўрашди. Россияга саёҳат қилиш ва у ерда ўз мижозлари билан суҳбатлашиш учун кўп вақт сарфладилар. Коронавирус пандемияси ҳам ўз таъсирини ўтказди. Ҳимоя томони пандемия туфайли Россияга бора олишмаганини айтди, аммо парвозлар аллақачон йўлга қўйилган эди. Бу 2020 йилнинг ёзидаги гап. Ушбу илтимосномаларнинг барчаси анча узоқ вақт давомида кўриб чиқилди. Бундан ташқари, ҳимоя томони тергов ҳамда авиацион суриштирув учун ҳисобот ёзган бельгиялик ва голландиялик мутахассисларга қўшимча равишда [«Бук» ишлаб чиқарувчиси] «Алмаз-Антей» мутахассислари ҳам жараёнга жалб қилинишини талаб қилдилар. Натижада, дастлабки босқич деярли бир йилга чўзилди, аммо ва ниҳоят ҳақиқий тингловлар бошланди. Россия судларида ҳозирги босқич «иш материалларини ўрганиш» деб номланади, аммо бу иш бўйича 65 минг саҳифа ва юзлаб соатга чўзилувчи аудио ва видео мавжуд. Шунинг учун суд қуйидагича иш тутмоқда: у суд материалларини қисқартирилган ҳолда тақдим этиб, улар суднинг баҳоси эмаслигини айтмоқда. Қисқартиришларга қарамай, бундай маълумот вазиятни тўлиқ тасвирлаб беради. Суд уриб туширилган Boeing учоғига етказилган зарар, самолёт қолдиқлари ва ички қисмларида топилган «Бук 9М38М1» тизимидан отилган ракета парчаларини ўрганиш учун жуда кўп вақт сарфлади. Ракета бўлаклари айниқса муҳим, чунки улар ҳодисадан кейин қўшиб қўйилган бўлиши мумкин эмас. Масалан, кабина ойнаси атрофидаги рамкада ракетанинг бутун бошли қисмлари топилган. Ушбу тафсилотларнинг барчаси ўтган йилги айбловларга қараганда батафсилроқ баён қилинди. Суд, шунингдек, голландиялик ва россиялик мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган моделларни ўрганиш ва улар қандай қилиб ракета учирилган жой ҳақида хулоса чиқаргани ва улар хулосалари ўртасидаги тафовутни ўрганиш учун жуда кўп вақт сарфлади. Ҳимоя томони «Алмаз-Антей»ни таҳлил жараёнига киритишга муваффақ бўлгани учун, эндиликда иш материаллари бўйича эксперт хулосалари бир хил эмас. Бельгиялик ва голландиялик мутахассисларнинг фикрига кўра, ракета [Украинадан мустақиллигини эълон қилган «Донеск халқ республикаси», ДХР] назорати остидаги ҳудуддан учирилган, «Алмаз-Антей» фикрига кўра эса ракета жанубдан, Украина назорати остидаги ҳудуддан учирилган. Озодлик: «Алмаз-Антей» ракета учирилган деб кўрсатаётган ҳудуд ҳам Украина назорати остида бўлмаган, деган хулосага келинмаганмиди? Михайлов: Ҳа, лекин бу бошқа саволни туғдиради. Ҳудуд ДХР томонидан назорат қилинган, аммо у ерда қўшин ва гувоҳ бўлмаган. Шунинг учун «Новая газета» журналисти Павел Канигин ДХРда persona non grata деб эълон қилинди – Канигин у ерга бориб, ҳудуддан ракета учирилганини тасдиқловчи ҳеч қандай далил топмади. Озодлик: Кўриниб турибдики, иш материалларида гувоҳларнинг кўрсатмалари жуда кўп. Бу одамлар ким ва тергов қандай қилиб уларнинг кўрсатмаларини олишга муваффақ бўлди? Михайлов: Айирмачилар, жумладан ДХР «ҳукумати»да ишлайдиганлар, маҳаллий аҳоли ва экспертлар. Эсингизда бўлса, терговчилар кўп марта гувоҳларни кўрсатма беришга чорлади, шу жумладан, «Сиз бу ҳудудда “Бук” кўрдингизми?» ёки «Фалон жойдан ракета учирилгани ҳақида бирор нима биласизми?» каби аниқ саволларга жавоб излаб. Ва бу саволлар нафақат воқеаларнинг асосий версияси, балки муқобил таклифлар бўйича ҳамдир. Кўпгина гувоҳлар ўзлари кўрсатма беришди, шу жумладан, Bellingcat тергов гуруҳига мурожаат қилиш орқали. Масалан, Макеевкакада “Бук” видеосини олган шахс. Бирорта гувоҳнинг номи ошкор қилинмаган. Бунинг сабаби улар ёки уларнинг қариндошлари Украинанинг босиб олинган қисмларида яшашда давом этмоқда ва ҳаёти хавф остидалигидир. Уларнинг исмлари терговчилар ва судга маълум эканини ёдда тутишимиз керак. Уларнинг кўрсатмалари тергов илгари сураётган асосий версияни тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолатларда ҳам, уларга қанчалик даражада ишониш мумкинлиги текширилди. «Сен ўша ердамидинг?» «Телефонинг ўша райондаги станцияга уланармиди?» Бундай текширувлар ортидан кўплаб гувоҳ шубҳа остига олинди ёки ҳатто уларнинг кўрсатмалари ишдан чиқариб ташланди. Аммо қолганлари жуда кўп. Хусусан, «Бук»ни Донецкда кўрган уч киши бор, Макеевка билан Снежномда кўрган уч киши бор. Мана шу «Бук» билан бирга колоннада юрган гувоҳлар ҳам бор. Бу бошқа маълумотларни – фотосуратлар, телефон ёзувлари, сунъий йўлдош тасвирларини тасдиқлаш учун етарли. Озодлик: Судга кўрсатилган материаллар орасида янги материал кўрдингизми? Михайлов: Ҳа. Намойиш қилинган деярли барча фотосуратлар анча олдин нашр этилган ва ҳар томондан кўриб чиқилган. Лекин, янги эшитувлар шуни кўрсатадики, 2014 йилдан бери бизга «Кутубхоначи» ва «Бурятик» сифатида маълум бўлган Черних исмли шахс 17 июлга ўтар кечада Россия чегарасига борган. Унинг телефони Суходольскда, яъни «Бук» чегарадан олиб ўтилган жойда минорага уланган. Айнан ўша пайтда у қурол етказиб бериш учун жавобгар бўлган «ЛХР» («Луганск Халқ Республикаси») жангарисига ва Россия чегарачиси экани тахмин қилинаётган шахсга чалган. Суходольскдан Дебальцево ва Енакиево орқали Донецкка қайтган. Бу маълумот нафақат батафсил берилди, балки тизимлаштирилди. Масалан, мен ва ниҳоят Дубинский аввалига «Бук» «Восток» батальонининг танклари билан Снежное томон боради, деб айтганини, кейин улар алоҳида-алоҳида йўл юрганини англаб етдим. Янги тингловлар натижасида танклар «Бук»сиз йўлга отлангани, сўнгра уларга етиб олгани маълум бўлди. Бу маълумотларнинг барчаси суд томонидан барча тафсилотлар берилган изчил расм тарзида тақдим этилди. Озодлик: Суд жараёнининг кейинги босқичлари нимадан иборат? Улар қанча вақт давом этади ва суд қарори қачон чиқарилишини кутиш мумкин? Михайлов: Суд энди иш материаллари тақдимотини тугатиши керак. Унинг ортидан айбловчилар ва ҳимоя томони чиқиш қилишини кутмоқдамиз. Ўз чиқишлари давомида улар иш материалларининг у ёки бу жиҳатларига эътибор қаратилишлари мумкин. Кейин, томонларнинг мунозараси бўлади, айбловчилар ва ҳимоячилар баъзи қўшимча материалларни намойиш қилади. Сентябрь ойига қурбонларнинг яқинлари йўқотишни қандай бошдан кечиргани ҳақида сўзлаб берадиган оғир чиқишлар режалаштирилган. Бу йилги сўнгги эшитиш ноябрга режалаштирилган ва агар суд жараёни чўзилиб кетишига янги сабаб чиқмаса, умид қиламанки, йил охиригача ҳукм чиқарилишини кутсак бўлади.

Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Владимир Зеленский в Украине


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я