Мы в Telegram
Добавить новость
< >
Апрель 2014
Май 2014
Июнь 2014
Июль 2014
Август 2014 Сентябрь 2014 Октябрь 2014 Ноябрь 2014 Декабрь 2014
Январь 2015
Февраль 2015 Март 2015
Апрель 2015
Май 2015
Июнь 2015
Июль 2015
Август 2015
Сентябрь 2015
Октябрь 2015
Ноябрь 2015
Декабрь 2015
Январь 2016
Февраль 2016 Март 2016
Апрель 2016
Май 2016
Июнь 2016
Июль 2016
Август 2016
Сентябрь 2016
Октябрь 2016
Ноябрь 2016
Декабрь 2016
Январь 2017
Февраль 2017
Март 2017
Апрель 2017
Май 2017
Июнь 2017
Июль 2017
Август 2017
Сентябрь 2017
Октябрь 2017
Ноябрь 2017
Декабрь 2017
Январь 2018
Февраль 2018
Март 2018
Апрель 2018
Май 2018
Июнь 2018
Июль 2018
Август 2018
Сентябрь 2018
Октябрь 2018
Ноябрь 2018
Декабрь 2018
Январь 2019
Февраль 2019
Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023 Ноябрь 2023 Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024
Март 2024
Апрель 2024
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Поиск города

Ничего не найдено

Урушнинг 29-куни якунлари: Зеленский ёрдам сўради, Ғарб ёрдам ваъда қилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0 121

В Ульяновске офицер Росгвардии принял участие в открытии месячника героико-патриотической работы с молодёжью «Отчизны верные сыны»

На Уссурийском ЛРЗ стартовала «Неделя без турникетов»

Утренние пробки составили 5 баллов в Подмосковье 25 апреля

Новый Haval H9-дешевое за дорого.

Пайшанба куни Россия Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошлаганига бир ой тўлди. Бу вақт мобайнида россияликлар армияси қўшни мамлакатдаги бирор йирик шаҳарни эгаллай олмади. Эгаллаб олинган кам сонли шаҳарлардан бири - Бердянскда - Украина ҳарбий-денгиз кучлари Россиянинг йирик десант кораблини чўктирганини маълум қилди. Экспертларнинг баҳоларига кўра, Украина армияси ҳозирча муҳим йўналишларда мудофаа чизиғини сақлаб туриш учун, айрим жойларда эса қарши ҳужумларга ўтиш учун ҳам етарли кучга эга. Хусусан, Америка разведка хизматлари маълумотига кўра, Киев остониасида украин армияси Россия қўшинини шаҳар марказидан 55 км масофага чекинтирган ва уларни қуршовга олишга ҳаракат қилмоқда. Ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда. Пайшанбага ўтар кечаси Россия армияси яна Киев, Харьков, Чернигов ва Мариуполни ўққа тутди. Украина вице-премьери, вақтинча босиб олинган ҳудудлар реинтерацияси вазири Ирина Верешчукнинг маълумотига кўра, пайшанба куни еттита гуманитар йўлакда, жумладан Мариуполда Запорожьега тинч аҳолини эвакуация қилиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилганди. Украина қуролли кучлари маълумотига кўра, пайшанбага ўтар кечаси Россия самолётлари 250 та (бир кун олдингидан 60тага кўп) жанговар парвозларни амалга ошириб, ҳарбий объектлар ва фуқаролик инфратузилмаларига зарба берган. Украина бош штабида қайд этилишича, бу уруш бошидан буён энг юқори кўрсаткич. BBC урушнинг навбатдаги кунида рўй берган маълумотларни келтирди. Мариуполнинг бугунги кўриниши. Фото: SOPA IMAGES Фронтдаги сўнгги воқеалар Пайшанба тонгида Украина ҳарбий-денгиз флоти Бердянск портида россияликларнинг десант корабли портлатиб юборилгани ҳақида маълумот берди. «Россия томонидан эгалланган Бердянск портида Қора денгиз флотининг «Орск» номли десант кемаси йўқ қилинди», дейилган вазирликнинг фейсбукдаги саҳифасида. Ижтимоий тармоқларда қуюқ қора тутун ичида қолган ҳарбий кема акс этган сурат ва видеолар тарқалди. Пайшанбага ўтар кечаси Украина томони Россия Украина чегараларига қўшимча бўлинмалар олиб келаётгани тўғрисида маълум қилган. Хусусан, Беларусь билан чегарадаги Гомель областида фаоллик кузатилган, Украина қуролли кучлари маълумотига кўра, бу ерга Шарқий ҳарбий округ қисмлари ва ҳаво-десант қўшинлари ташланмоқда. Украина қуролли кучлари томонидан амалга оширилган ҳаракатлар натижасида Россия армияси катта йўқотишларга учрагани таъкидланган. «Мавжуд маълумотларга кўра, Шарқий ҳарбий округнинг 20-армияси 144-мотоўқчилар дивизиясини тиклаш учун Смоленск области ҳарбий комиссариятлари шартномалар тузиш бўйича ҳаракатларни фаоллаштирган. Бўлинмаларга Суриядаги ҳарбий командировкадан қайтганларни ҳам жалб этиш ишлари олиб борилмоқда», дейилади Украина бош штаби маълумотида. Россия томонининг йўқотишлари бўйича аниқ маълумотлар йўқ. РФ мудофаа вазирлиги ўз йўқотишлари тўғрисида фақат бир марта, 2 март куни маълумот берган ва 498 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлаганди. Аммо, Украина қўмондонлиги ва НАТО маълумотига кўра, айни вақтгача россияликларнинг йўқотишлари 9 мингдан 15 минггача, яраланиб сафдан чиққанлар ҳисобига эса бу миқдор 30-40 минг кишини ташкил этиши мумкин. Россия мудофаа вазирлигининг сўнгги баёнотида пайшанбага ўтар кечаси Россия армияси Харьков областидаги район маркази бўлган Изюмни тўлиқ назоратга олгани ҳақида хабар қилинди. Изюм аҳолиси 50 минг кишига яқин, аммо шаҳар муҳим темирйўл тугунида жойлашган. Изюм расмийлари эса шаҳар учун жанглар давом этаётганини маълум қилган. Россия ва Украина ўртасида илк ҳарбий асирлар алмашинуви Украина вице-премьери Ирина Верешчукнинг сўзларига кўра, пайшанба куни Москва ва Киев ўртасида илк бор расмий асирлар алмашинуви амалга оширилди - асирликдаги 10 нафар россиялик ҳарбий ўн нафар украиналикка алмаштирилди. Бундан ташқари, ҳарбий бўлмаган асирлар алмашинуви ҳам амалга оширилган - Россиядан бўлган 11 нафар денгизчи (улар Одессада қўлга олинган) 19 нафар украин денгизчиларига алмаштирилган. Украиналик денгизчилар Змеиний оролидаги ҳарбий персонални эвакуация қилиш учун борганида қўлга тушгани маълум. Россия омбудсмени Татьяна Москалькова ҳам асирлар алмашинуви ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Фавқулодда саммитлар Зеленский НАТО саммити иштирокчиларига мурожаат қилмоқда. Фото: EPA Пайшанба куни Брюсселда йирик халқаро иттифоқлар - G7, НАТО ва Европа иттифоқи етакчилари иштирокида саммитлар бошланди. Украина президенти Владимир Зеленский НАТО вакилларига видеоалоқа орқали мурожаат қилди. У яна бир бор альянсни сиёсий ирода кўрсатишга ва Киевнинг Украина осмонини ёпиш борасидаги сўровига эътибор қаратишга чақирди. Зеленский Россия Украинада тўхташни ўйламаётгани ва НАТОнинг Европа шарқидаги аъзолари - Болтиқбўйи давлатлари ва Польшага ҳам ҳужум қилишни кўзлаётгани ҳақида огоҳлантирди. «Наҳотки ўшанда ҳам НАТО Россия альянснинг ташқи аралашувига қандай муносабатда бўлишидан хавотирланиб ўтирса?» дея савол қўйди Зеленский. У шунингдек, Украина армияси нималарга қодирлигини намойиш этганини айтиб ўтган. «Бундан кейин, илтимос, ҳеч қачон, ҳеч қачон бизга бизнинг армия НАТО стандартларига жавоб бермаслиги ҳақида гапирманг. Биз ўз стандартларимиз нималарга қодир эканини кўрсатиб қўйдик. Ва биз Европа ва дунёдаги умумий хавфсизлик учун яна кўп иш қила олишимиз мумки», деди у. Зеленский Украина НАТОга киришни истаётгани ҳақида ҳеч нарса демаган. Аввалроқ у бу деярли имконсиз экани, бундан ташқари, Украина блоклардан холи бўлиши - Россия талабларидан бири эканини қайд этганди. Шу билан бирга, у «Катта еттилик» учрашувида ҳам онлайн иштирок этиб, Россия билан савдога тўлиқ эмбарго қўйиш, РФни урушда GPS’дан фойдаланиш имкониятидан маҳрум қилиш, Россия банклари ва Марказий банкни глобал молия тизимидан иҳоталаш ва G7 Украина учун хавфсизлик кафолатларининг янги тизимини яратишда иштирок этиши кераклиги ҳақида гапирди. «Биз урушдан кейин биргаликда давлатимизни тиклаймиз — шаҳарларни қайта қурамиз, иқтисодий ҳаётни тиклаймиз ва одамларни қайтарамиз», деди Украина раҳбари. НАТО фавқулодда саммит якунлари бўйича қўшма баёнотни эълон қилди. АҚШ президенти Жо Байден Европага Россияга қарши янги санкциялар пакети билан келди. Фото: AFP Альянс Россия Украина билан музокараларга «жиддий муносабат»да бўлиши ва зудлик билан сулҳ тузиши кераклиги қайд этилган. «Музокаралар вақтида Россия тажовузи давом эттирилиши қораланади», — дейилган баёнотда. НАТО Украинанинг ҳарбий қудратини мустаҳкамлаб, ушбу мамлакатнинг ҳимояланишга бўлган ҳуқуқини амалга оширишга ёрдам кўрсатишда давом этишни ваъда қилди. Альянс Украинага киберхавфсизлик соҳасида ҳам ёрдам кўрсатади, шунингдек, кимёвий, биологик ва ядровий таҳдидлардан ҳимояланиш учун керакли воситаларни етказиб беради. Альянс Болгария, Руминия, Венгрия ва Словакии ҳудудида тўртта янги халқаро гуруҳлар ташкил этилишини эълон қилди — қўшимчасига альянснинг шарқий чегараларига 40 минг ҳарбий хизматчи жойлаштирилади. Шунингдек, Пекиндан Россияни ҳар қандай қўллаб-қувватлашдан тийилиш ва Россияни урушни тинч йўл билан тўхтатишга ундаш учун ўз таъсиридан фойдаланиш сўралади. Иттифоқчилар Россия ташқи аралашуви хавфи мавжуд бўлган бошқа ҳамкор давлатлар, жумладан Грузия ҳамда Босния ва Герцеговинани қўллаб-қувватлашни кучайтириш борасида ҳам келишиб олган. АҚШ президенти Жо Байден НАТО Украинага ҳарбий ёрдам ҳажмини ошириб, бу давлатга қўшимча қуроллар, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етказиб беришини маълум қилди. У НАТО ҳарбийларини Украинага жўнатмаслиги, аммо шарқий флангда доимий асосда жойлашувчи контингентларини кўпайтириши, шунингдек ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ракеталарга қарши мудофаа тизимарини кучайтиришини таъкидлади. Ҳозиргача Британия Украинага яна 6000 та танкка қарши ракеталар, Швеция - 5000, Германия эса - 2000 та танкка қарши гранатомётлар етказиб бериши маълум. Россияга қарши янги санкциялар Пайшанба куни Буюк Британия Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди. Бу сафар Альфа-банк, Газпромбанк, Россельхозбанк активлари музлатилди. Бундан ташқари, АЛРОСА, РЖД ва бошқалар ҳам санкцияларга дучор бўлди. Санкциялар рўйхатига жисмоний шахслардан Сбербанк раҳбари Герман Греф, «Тинькофф-банк» асосчиси Олег Тиньков, Роман Абрамовичнинг эски ҳамкори - Millhouse’нинг собиқ раҳбари Евгений Швидлер ва яна бошқа кўплар киритилган (жами - 33 киши). АҚШ эса Россия давлат думаси депутатлари ва мудофаа корхоналарига санкциялар эълон қилди. АҚШ молия вазирлиги Россия Марказий банки билан олтин орқали операциялар амалга оширишни тақиқлаган. Шу билан бирга кўп вақтдан буён илк бор Москва биржасида савдолар тикланди. Савдо очилишидан бир неча соат ўтгач, Мосбиржада индекси деярли 9,5 фоизга ўсди. Бу фонда рубль евро ва долларга нисбатан бирмунча мустаҳкамланди. Вашингтон ҳар қандай сценарийга тайёр Ғарбдаги мутахассислар советлар иттифоқи биологик қуроллар ишлаб чиқаргани ва бу ишланмаган Россияга мерос бўлиб қолганини эслатмоқда New York Times маълумотига кўра, Украинадаги урушнинг илк кунидаёқ Оқ уй «Йўлбарслар жамоаси» номли махсус гуруҳ тузган, гуруҳ аъзолари Москванинг келгусидаги эҳтимолий хатти-ҳаракатларига жавоб қадамларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. АҚШ Россия оммавий қирғин қуролларини (кимёвий, биологик ёки ядровий) қўллашгача бориши мумкинлигини истисно этмаган. Мутахассислар гуруҳи ҳафтада уч бор йиғилади. Улар Россия бошқа давлатлар, жумладан Молдова ва Грузияга ҳужум қилган тақдирда, қандай йўл тутиш вариантларини ҳам кўриб чиқишган. Аввалроқ НАТО раҳбари Йенс Столтенберг Россия ядровий риторикасини бас қилиши кераклиги ва ядровий урушда ғолиб бўлолмаслигини тушуниши кераклигини айтиб огоҳлантирганди.

Читайте также

Загрузка...

Загрузка...
Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.



News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей Украине (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 123ru.net в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектом News24.


Владимир Зеленский в Украине


Светские новости



Сегодня в Украине


Другие новости дня



Все города России от А до Я